Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банк муассасасидан 600 млн сўм кредит олиб бериши эвазига 3 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.