Бу ғаройиб ҳодиса Олмонияда юз берди. Кекса жуфтлик кунига 200 марта қичқирадиган хўроз сабабли қўшнисини судга берди
76 ёшли жуфтлик, Магда лақабли хўроз тонги соат 08:00 дан бошлаб қичқира бошлаши ва куннинг қолган қисмида ҳам тўхтамаслигидан шикоят қилди.
Гапларини исботлаш учун хўроз неча марта қичқирганини ёзиб олган кекса жуфтлик хўрознинг уйдан чиқарилишини сўрашган.
Фридрих Вилгелм Олмон ички ишлар ходимига “Боғимизда бемалол сайр қилолмаймиз, уйнинг деразаларини ҳам очолмаймиз. Қўшнилар ҳам, биз ҳам кўп марта ўзларига шикоят қилдик. Лекин хўрознинг эгаси Майкл ундан воз кечмаяпти” деди.
Хўрознинг эгаси 50 ёшли Майкл эса товуқлари борлиги учунам хўрозга эҳтиёжи борлигини билдирди. Шунингдек, Майкл 2018 йилда тухум истеъмоли учун 5 та жўжа сотиб олганини, улардан бирининг хўроз эканлигини айтди.
Дилбар Ражабова тайёрлади