Байден ноябр ойида бўлиб ўтадиган оралиқ муддатли Конгресс сайловларидан сўнг иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш нияти ҳақида хабар беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Америка етакчисига яқин кўплаб манбаларга таяниб хабар берди.
Иқтисодий сиёсатдаги сўнгги ҳафталарда эришилган муваффақиятлар, хусусан, инфляция ўсишининг тўхтатилиши ва бензин нархининг пасайиши, шунингдек, Конгресс томонидан унинг қатор қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлагани Байденни руҳлантирган. Бундан ташқари, манбаларга кўра, Байден 2020 йилда у Демократик партия президентлигига номзод сифатида кўрсатилган, чунки у Доналд Трампни мағлуб этиш учун энг юқори имкониятга эга бўлган ва икки йилдан кейиняна шу вазият такрорланиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Байденнинг рейтинглариҳозирга қадар нисбатан пастлигича қолмоқда, бироқ унга яқин манбаларга кўра, президент ушбу ҳолатларга унчалик аҳамият бермаяпти, айниқса, бир қатор ижтимоий сўровлар шуни кўрсатадики, у ва Трамп ўртасидаги танловни ҳисобга олган ҳолда, кўпчилик америкаликлар барибир Байден вариантини танлашни маъқул кўради.
Bloombergнинг аниқлик киритишича, барча демократлар Байденнинг режаларидан мамнун эмас. Демак, ноябрь ойида 80 ёшини нишонлашга ҳозирлик кўраётган Оқ уйнинг амалдаги эгаси иккинчи муддатга сайланиши кераклигига баъзилар аллақачон шубҳа билдиришган.