Дунё миқёсида тан олинган табобатнинг отаси Ибн Сино ўзининг минг йиллар олдинги тажрибалари билан бугунги кунимиздаги саломатлик борасидаги муаммоларга ҳам ечим топиб бермоқда. Жумладан, ҳозирда долзарб масала бўлиб турган буйрак тоши касаллигига ҳам тавсиялар берган. Тавсиялари эса табиий йўллар билан амалга ошади.
Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси ҳам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки тузларни силжишига ёрдам қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари , қора зира мевалари, гул япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари ҳам буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Ҳар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол қилинади. Пўчоғи қайнатилиб, сузиб ичилади ва ҳар куни 3 – 4 марта ванна қилиш ва енгил жисмоний мехнат қилинади. Буйрак ва сийдик йўлларини тозалашни куз фаслида қилган маъқул. Лекин буйрак ва сийдик йулларини тозалаш зарурати туғилса уларни ҳар доим ҳам тозалаш мумкин.
Буйракларни наъматак томири қайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқа қайнатилади, совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 маҳал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Наъматак мевасини ҳам шунда ишлатиш мумкин.
Ибн Сино буйрак тоши касаллигига даво сифатида тарвуз уруғининг мағзи ёки узум уруғини, шунингдек, ошкўк ёки анис уруғини истеъмол қилишни тавсия қилган.
Дилбар Ражабова тайёрлади