Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўмон Султонлигининг Atyab International Services компанияси муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги Халқаро институти очилади.
Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, институтда 2023/2024 ўқув йилидан қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ташкил этилади.
Бакалавр таълим йўналиши ва квота:
- Озиқ-овқат технологияси B.tech. (Food technology) – 40;
- Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти – 25.
Магистратура мутахассислиги ва квота:
- Озиқ-овқат технологияси М.tech. (Food technology) – 15.
Олийгоҳга Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Мовароуннаҳр кўчаси 92-уйда жойлашган Қўқон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар техникумининг бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудуд оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул фойдаланиш учун берилади.