Полицияга 11 минг мартадан ортиқ қўнғироқ қилган америкалик аёл ҳибсга олинди

Америкалик аёл полицияга 11 минг марта қўнғироқ қилгани сабали ҳибсга олинди. Аёлга ҳеч қандай кўмак зарур бўлмаган, у зобитлар билан жанжаллашишга қўнғироқ қилган, деб ёзади New York Post газетаси.

Гап Флорида штатида истиқомат қилувчи Карла Жефферсон ҳақида кетмоқда. Июл ойи бошида у полиция бўлимига 24 соат ичида 512 марта қўнғироқ қилган. Қўнғироқларда ҳар сафар аёл операторни лаънатлар, турли сўкишлар билан ҳақорат қилган. Полиция Жефферсонга хат ёзиб, агар у яна шундай қилса, ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирган. Шунга қарамай, бу чоралар аёлни тўхтата олмади, у ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақиришда давом этди ва охир-оқибат панжара ортига тушган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, у қўлга олинганида Жефферсон кўтаринки кайфиятда бўлиб, “бундай ўйинлардан хурсанд бўлганини” тан олган. Кейинчалик маълум бўлишича, безори гаров эвазига қўйиб юборилган — у 400 доллар тўлаган.