Чироқчидаги қотиллик бўйича қўшимча маълумот берилди

Чироқчи туманида унаштирилган қизининг олдига борган йигит жанжал оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Ҳодиса юзасидан 2022 йил 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, фуқаролар А.М. ва Қ.М.ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айблов эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят просесуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган