Россия ҳарбийлари тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари кучлари билан Украинанинг Донбасс ўлкасидаги Пески аҳоли пунктини эгаллади. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги маълумот берди.
“Иттифоқчи кучларнинг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида Донецк вилоятининг Пески аҳоли пункти эгалланди”, деган вазирлик расмий вакили Игорь Конашенков.
Қайд этилишича, ҳозир Донецк яқинида Украина қуролли тузилмалари назорати остидаги Авдеевска ҳудуди учун жанглар кетмоқда: Луганск хавфсизлик кучлари Knauf заводи ҳудудини эгаллаб олган Артемовск ва Соледар шаҳарларида жанглар кетмоқда.