Макдоналд томонидан берилган хабарда, Россиянинг Украинага ҳужумлари давом этаётган бир пайтда, келгуси бир неча ой ичида Украинадаги ресторанларини қайта ишга туширишини режалаштираётганини эълон қилди.
Россиянинг ҳужумлари сабаб марть ойида Россия ва Украинадаги барча ресторанларини ёпишга қарор қилган Макдоналд, Украинадаги ресторанларини яна ишга туширишини айтди. Макдоналднинг айтишича, Россиянинг Украинага ҳужумлари давом этаркан, Ғарбдаги бир нечта корхонанинг Украинада яна фаолиятини бошлаганига урғу берди. “Украиналик расмийлар ва хавфсизлик ташкилотлари билан ўзаро келишув асосида, шунингдек, ишчиларнинг ишга қайтиш ҳақидаги талабларини ҳисобга олиб, қайта ишга тушиш хулосасига келинди” дейилади хабарда.
Биринчи бўлиб Киевда очилади
Макдоналд, маҳсулотларни ресторанга олиб бориш ҳамда келишувга биноан ишчиларнинг хавфсизлигининг таъминланишини билдириб, биринчи бўлиб, ҳужумлардан ўзини энг яхши ҳолатда ҳимоя қилган Киевда ва ғарбий Украинада ресторанларнинг ишга тушишини эълон қилди.
Украинада 109 ресторан
Украинада 109 та ресторанга эга бўлган Макдоналд, нечта ресторанини ишга туширишини айтмади. Ширкат, май ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқчи эканлигини айтиб, 850 та ресторанининг ярмидан кўпини маҳаллий лицензияга эга бўлганлардан бирига сотганди.
Россия ҳужумлари сабабли Украина ҳукумати, иқтисодиётига зарар етишининг олдини олиш учун бизнесини урушдан талофат кўрган минтақалардан ғарбга кўчириш дастурини бошлаганди.
КФС ва пизза Ҳут эгаси Юм Брандс, шу ойнинг бошида ўлкадаги барча ўзига қарашли ресторанларни очганини айтган эди.
Дилбар Ражабова тайёрлади