Бир ўғри илончининг илонини ўғирлади. У ўлжасини ўзига ғанимат деб ўйлади. Илон жуда заҳарли эди. Ўғрини чақиб, қийнаб-азоблаб ўлдирди.
Илончи ўғрининг ўлганини эшитгач, уни ўзининг илони чаққанини англади. Ўзига ўзи: «Мен қанча изтироб чеккандим. «Ўғрини топсаму, илонимни қайтиб олсам», деб дуолар қилдим. Аллоҳга шукрки, дуоларим қабул бўлмади. Зарар деб билганим, аслида, мен учун фойдали экан», деди.
Қанчадан-қанча дуолар борки, дуо қилувчи истагини хайрлик деб ўйлайди. Лекин у зарарли бўлади. Яна шундай дуолар борки улар хайрли бўлади, лекин сўралмайди ўрнига бошқа фитна бўлган нарсаларни сўрайди. Буюк фазл ва марҳамат соҳиби, чексиз ҳикмат эгаси Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонлигидан бу каби дуоларни қабул қилмайди.
«Маснавий»дан