Навоий вилоятидаги истироҳат боғида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин 11 август куни соат 15:15 да Қизилтепа туманида жойлашган “Маданият» истироҳат боғи кириш қисмида юз берган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:19 да ўраб олинган ва соат 15:21 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида истироҳат боғига кириш аркасининг 3 кв.м майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида арканинг 25 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.