Буюк Британияда Борис Жонсоннинг истеъфосидан кейин бош вазирликка номзодини қўйган Риши Сунакнинг оёқ кийими кун мавзуси бўлди. Сунак иштирок этган бир тадбирда унинг оёқ кийимининг таги тешик эканлиги маълум бўлди. Собиқ Молия Вазирининг бу ҳаракати атай қилингани айтилмоқда. Шунингдек, Сунакнинг “Давлатни идора қила олмайдиган бой” деган танқидий фикрларга нисбатан шундай жавоб қайтаришни истагани билан изоҳланмоқда.
Борис Жонсоннинг истеъфосидан кейин бу амал курсисига ким ўтириши барчани қизиқтиряпти. Бу борада икки рақиб бўлиб, бири Молия Вазири Риши Сунак, яна бири эса Ташқи ишлар Вазири Лиз Труссдир.
Уларнинг рақобати шиддат билан давом этмоқда ва ҳатто моделерлар орасида ҳам баҳсли мавзуга айланди. Жумладан, оммавий ахборот воситаларида Трусснинг 4,5 стерлинглик зираклари ҳақида сўз юритилиб, унга қиёсан Сунакнинг 3500 стерлинг қийматидаги костюм ҳамда 450 стерлинглик оёқ кийим кийгани ҳақида айтилганди.
Шундан кейин Сунак, ўзи иштирок этган тадбирга таги тешик оёқ кийимда ташриф буюрди.
Сўнги ўтказилган сўровномада Ташқи ишлар Вазири Лиз Трусс олдинда эканлигини кўрсатди. Риши Сунак эса 22 балл билан Труссдан ортда қолди.
Буюк Британияда консерватив партия бошлиғи ҳамда вазирни тайинлайдиган қарор 2 июльда қабул қилинади.
Шов-шувга сабаб бўлган юқоридаги вазият ҳақида Риши Сунакнинг ўзи шундай изоҳ берди:
“Одамларни банк ҳисобидаги рақамлар туфайли эмас, характерига қараб баҳо бераман. Одамлар охирги пайтларда менга хатти-ҳаракатларимга қараб баҳо беришмоқда. Мен ўз кучимга ишонаман ва агар вазир бўлсам буни аъло даражада уддалай оламан. Бу менинг ўзига хос ҳикоям”.