«Толибон» 15 августни ҳаракат Афғонистон ҳокимиятига келган кун — байрам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Khaama» хабар берди.
Афғонистонда ҳокимият ўзгарганига бир йил тўлди, бироқ ҳали ҳеч бир давлат «Толибон» томонидан тузилган ҳукуматни расман тан олмаган.
«24 Асад душанба, ҳижрий 1401 йил (қамарий тақвим), Афғонистон Ислом Амирлиги тақвимига кўра (‘Толибон’ ўз ҳукуматини шундай атайди), бутун мамлакат бўйлаб дам олиш куни деб эълон қилинди», дея эълон қилган «Толибон» Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги.
Бундан роппа-роса бир йил аввал, Афғонистоннинг 34 вилоятидан 33 тасини эгаллаб олгач, «Толибон» 15 август куни Кобулга ҳукумат қўшинларининг қаршиликларисиз кириб келган. Мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани ва унинг вазирлар маҳкамаси аъзолари қочиб кетган.