Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди

Наманган вилояти Чортоқ туманида темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди. Маълум қилинишича, ҳодиса туманнинг Навбаҳор МФЙ ҳудудидан ўтувчи темир йўлда содир бўлган. Машинист темир йўлда ухлаб ётган эркакни сигнал орқали уйғотишга ҳаракат қилган. Аммо у уйғонмаган.

Оқибатда 57 ёшли эркак кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.