Фуқоралик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судиниг 02.06.2022 йилги ижро варақасига асосан, жавобгар Ф.Қ.дан ундирувчи М.Раджепованинг тарбиясига 2014 йилда тўғилган Зарина исмли қизини олиб бериш тўғрисидаги ижро хужжати, Бюронинг Қўнғирот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши қўзғатилган.
Мажбурий иржо чоралари даврида, мазкур ижро хужжатнинг ижросини таъминлаш мақсадида 19.07.2022 куни, бўлим давлат ижрочилари томонидан, Ф.Қ.нинг яшаш манзилига чиқилиб, жавобгар билан тушунтириш ишлари, шу жумладан келиб чиқиши мумкун бўлган оқибатлари тушунтирииб берилди.
Шу сабабли, жавобгар томонидан ижро ҳужжатлари талаблари тўғри тушунилиб, 2014 йил тўғилган Зарина исмли қизалоқ даъвогар, онаси М.Раджепованинг тарбиясига олиб берилди ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилиб мазкур ижро иши тамомланди.