Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланилиш имконияти йўқлигини айтди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Вазир 16 август куни хавфсизлик бўйича халқаро конференцияда сўзлаган нутқида бу ҳақда гапирган.
«Ҳарбий нуқтаи назардан, белгиланган мақсадларга эришиш учун Украинада ядро қуролидан фойдаланишнинг ҳожати йўқ. Россия ядро қуролининг асосий мақсади ядровий ҳужумнинг олдини олишдир», — деган Шойгу.
У Ғарб оммавий ахборот воситаларида Россиянинг ядро қуролидан фояланиши ҳақида берилаётган хабарларни ёлғон деб атаган. Шойгу кимёвий қуроллар ҳақида гапирар экан, АҚШдан фарқли ўлароқ, Россия бундай қуролларни анча олдин йўқ қилганини, тегишли тахминларнинг бемаънилигини таъкидлаган.