Бугун Андижон вилояти Марҳамат туманида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати ташаббуси билан республикада ягона ва биринчи пилот лойиҳа сифатида тут кўчати ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «In-Vitro» лабараторияси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Лабараториянинг очилишида бевосита Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, сенатор, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашевлар иштирок этдилар.
Ушбу лабараторияда ноёб тут навлари етишитирилиб Республика бўйича тарқатилади. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш максадида лабараторияга ёндош хонадонларда кичик иссиқхоналар қуриб, ҳар бир хонадон ўзи тут кўчатлари етиштириш билан шуғулланади.
Лойиҳа келажакда кенгайтирилган тартибда ҳар бир вилоят ва туман миқёсида татбиқ этилиб, келажакда ипак қурти учун озуқа базасини кенгайтириш, шу билан бирга тут кўчатларини экспорт қилиш имкониятини яратади.