“Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилди.
Жамғармалар маблағлари қуйидагилардан шакллантирилади:
маҳалладаги 2 000 квадрат метргача бўлган давлат объектларини сотишдан тушадиган маблағлар;
маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).
Маблағлар маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.
2023 йил 1 январгача ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланади.