V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.