Абу Али ибн Синонинг Тиб қонунлари асарида жигар, ошқозоннинг қатор касалликларини даволашда пистага ташқи яраларни битирувчи восита сифатида катта ўрин ажратилган.
Писта сурункали ўпка касалликларини даволашда ҳам қўлланилади. У нафақат ўпка касалликларини олдини олишда, даволашда ҳам самара беради. Мағзи устидаги қатламдан тайёрланган эритма эса ошқозон касалликлари билан касалланган беморларни соғлиғини тиклашда қўл келади.
Минг йиллаб давомида Шарқда пистани одам вужудидан зарарли моддаларни чиқарувчи ажойиб даволаш воситаси деб ҳисоблашган.
Суриялик табиблар ва форс табиблари ортиқча вазндан халос бўлиш ва сарвқомат бўлиш истагидаги одамларга писта истеъмол қилишни буюришган.