Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ ва фермер хўжалиги раҳбарлари аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “X.e.”  фермер хўжалиги раҳбари М.Ж. хўжаликка чорвачиликни ривожлантириш ва хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 31 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.О.” МЧЖга балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағини МЧЖ раҳбари А.Ў. бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.