Италияда бир тўда, сохта давлат номини ўйлаб топиб, 700 дан ортиқ кишига паспорт сотди. Одамлардан жами 400 минг Евро ундирган жиноятчи тўданинг орасида нафақадаги генерал, адвокат ва шифокорлар ҳам бор. Ақлга сиғмайдиган бу воқеа ҳақида берилган хабарга кўра, собиқ генерал ўзини давлат шаҳзодаси деб таништирган.
Куни кеча жанубдаги Жатанзаро шаҳрида олиб борилган операциялар натижасида шубҳа остидаги 12 киши кузатувга олинган. 30 киши ҳақида эса суриштирув ишлари бошланди.
Нафақадаги генерал, адвокат ва шифокорлар ҳам борлиги шубҳа қилинаётган ушбу тўда “Сан Гиоргио Теократик Антарктика Давлати” номли сохта ўлканинг паспортини олганларга турли қулайликлар, жумладан, дипломатик ҳимоя ва Covid-19 вакцинасининг қилиниши каби ваъдалар берилганлиги айтилмоқда.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, вақтинчалик яшаш учун учун 200 Евро, доимий фуқаролик учун 1000 Евро олишган. Шу йўл билан 700 дан ортиқ кишидан жами 400 минг Евро ундириб олишгани маълум бўлди.
Жатанзародаги бир бинода дорилар сотилиши ҳақида хабар топиб, ўшаерга етиб борган хизмат ходимлари уердан турли маълумотлар, муҳр каби ашёлар топди. Шунингдек, сохта давлат учун интернет сайти ҳам ишга туширишгани аниқланди.