Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга тегишли 2 дона “Iphone 13 pro max” русумли уяли алоқа воситасини 2 550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга жами 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.