Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақида Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Ўша кунни ўзида иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.