Андижон вилояти Улуғнор туманида фаолият олиб борувчи «Такомил қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.Қайд этилишича, 20 август куни Улуғнор тумани Бобур маҳалласи Фурқат кўчасида яшаган фуқаро В.А. Жалақудуқ туманидаги 29-сонли мактаб спорт залида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизаси бюроси экспертлари иштирокида кўздан кечирилганида унинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.