Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадовнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган.
Президент жорий ҳафтада Самарқандга ташриф буюради.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳузурида қатор йиғилишлар ўтказилади.