Кеча, Россия-Украина ўртасида уруш бошлангандан буён энг даҳшатли воқеалардан бири бўлганди. Россия президенти Владимир Путиннинг “Мияси” деган ном билан машҳур Александр Дугиннинг қизи Дарё Дугина ўлдирилганди.
Дарё Дугинанинг автомашинасининг портлатилишида Украинанинг қўли борлиги тахмин қилинаётган бир пайтда бу иш Россия томонидан амалга оширилгани маълум бўлди. Россия Фидерацияси Миллий Армиясининг, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Путинни айбдор деб топиб, лавозимдан ағдаришларини эълон қилди. Шунингдек, суиқасдда ҳаётдан кўз юмган Дарё Дугина билан яқин муносабатда бўлганлигини айтган Евроосиё маҳаллий иттифоқи раҳбари Ҳасан Ченгиз, Александр Дугинни аввал ҳам огоҳлантирганини таъкидлади.
“Путинга қарши ҳаракат бошладик”
Дугинага уюштирилган суиқасддан кейин ҳамманинг эътибори Киевга қаратилган эди. Бироқ Украина бу суиқасдга алоқаси йўқлигини билдирди. Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётган пайтда Россия Фидерацияси Миллий Армиясидан ушбу иш бўйича изоҳ берилди.
Россия президенти Владимир Путинга қарши ҳаракат бошлашганини эълон қилган ташкилот, ижтимоий тармоқлардаги изоҳларида “Россия лидери Путин ҳамда олигархларнинг лавозимдан туширилишини” айтаркан, Дарё Дугина ва Александр Дугиннинг Украинада қатлиомга даъват қилиб айтган сўзларини эслатди.
Қолаверса, ташкилот ўз изоҳида шундай деб ёзган:
“Бизлар, Россия фаоллари, аскарлар, сиёсатчилар, Миллий Армиясининг жангчилари, Президент Путинни Конституцияни ўзгартирган, Славян халқларининг орасида қардошлик низоларига йўл очган, Рус аскарларини мақсадсиз ўлимга юз тутишга мажбур қилгани учун айбдор деб эълон қилади. Ҳуқуқларидан маҳрум бўлган инсонлар золимларга қарши исён қилишга ҳаққи борлигига ишонамиз. Путинни тахтдан ағдарамиз ва йўқ қиламиз. Мақсадимиз Россиянинг ва қўшни давлатларнинг вайронагарчиликларини тўхтатиш. Халқимизнинг бойликларини талаётган, давлат ичида ва ташқарисида иш олиб бораётган Кремль гуруҳининг фаолиятига чек қўйишдан иборат. Россия ҳукумати бошлиқларини, ҳудудий бошқарувдагиларни Путиннинг шериклари деб эълон қиламиз. Агар истеъфога чиқишмаса уларни ҳам йўқ қиламиз. Лавозимидан фойдаланиб бошқаларнинг ҳаққи эвазига бойлик орттирганларни, ҳукуматга ва урушга қарши чиқмаганлар ҳам айбдор ҳисобланади. Қуролларини ташламаганлар ҳам йўқ қилинади”.
“Александр Дугинни 4 ой аввал огоҳлантирган эдим”
Евроосиё маҳаллий иттифоқи раҳбари Ҳасан Ченгиз, Рус сиёсатдони Дарё Дугина билан яқин бўлганлигини, иш юзасидан учрашиб туришганини айтиб, “Дарё билан жуда яқин эдик, ўтган ҳафта жума куни мени Москвага таклиф қилганди. Аслида суиқасд Александр Дугинга нисбатан уюштирилиши керак эди. Бироқ у бошқа дастурда бўлганлиги учун нишон Дарё Дугина бўлди. Мен 4 ой олдин Дугинни бу суиқасддан огоҳлантиргандим”.
Шунингдек, Ҳасан Женгиз, Дугин Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияларини бошқарувчи одам эди. Унинг бу борадаги фикрлари инобатга олинарди. Бу мавзуда Дугинни огоҳлантиришимга қарамай эътибор бермади, деган мазмунда изоҳ берди.