Ўзбекистон — Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлган

Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида Давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.

2022 йил 21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда.