Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бошланди



Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 24 август куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, шунингдек, кузатувчи сифатида иштирок этаётган Беларусь республикалари мудофаа вазирлари иштирок этмоқда.

Учрашувда мудофаа соҳасида давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, ШҲТ маконида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари, ташкилотга аъзо давлатларнинг таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.