Президент администрациясининг Назорат инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Президент администрациясининг Назорат инспекциясига янги раҳбар тайинланди.
Маълум қилинишича, Президент администрация раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида 24 август куни президент томонидан янги тайинланган кадрлар таништируви бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Администрация назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов (суратда) тайинланган.

Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлоган.

Таъкидланишича, танқидий руҳда ўтган йиғилишда инспекциянинг янги бошлиғига президент топшириқлари, ижро интизоми, қарор ва фармонлар ижросини таьминлаш, вазифаларига совуққонлик билан ёндашаётган раҳбар ҳодимларга жазо бериш, уларни ишдан озод этиш ва қонуний жавобгарликгача тортиш юзасидан таклифлар киритиш ваколатлари берилган.

Аввалроқ Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди.