Тошкент вилояти ҳокимлиги мурожаат билан чиқди

Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан 53-километригача бўлган қисми ёпилади

🔹
Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

🔹Шу муносабат билан 2022 йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан (Ғазалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53-километрига (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чекланади.