Белгияда туғилган 17 ёшли Мак Рузерфорд, дунё бўйлаб ёлғиз парвоз қилган энг ёш учувчи ҳамда микроёруғли самолётда парвоз қилган энг ёш учувчи унвонларига эга бўлди. 5 ой давом этган саёҳатдан сўнг Болгариянинг пойтахти Софияга қўнган Рузерфорд, иккита йўналишда Дунё Гиннеслар Рекордига киритилди. 5 қитъада 52 та давлатни кезиб чиққан ёш учувчининг аэропортга қўниши билан айтган илк гапи “Уддаладим!” деган ғолибона сўзлар бўлди. Рузерфорд, 15 ёшида дунёнинг энг ёш учувчиси бўлганди.
Белгия-Британия фуқароси бўлган 17 ёшли Мак Рузерфорд, 23 мартда дунёни кезиш мақсадида Болгария пойтахти Софиядан кичик самолётда учиб кетди. 5 қитъада 52 та ўлкани кезиб чиққан Рузерфорд, ўз саёҳатидан кейин яна Софияга келиб қўнди. “Дунё бўйлаб ёлғиз кезган энг ёш одам” ва “Дунёни микроёруғли самолётда кезган энг ёш одам” унвонларини қўлга киритиб, Дунё Гиннеслари рекордига киритилди.
Рузерфорд, саёҳати давомида икки марта Эквадор чизиғини кесиб ўтди. Ота-онаси ва опаси томонидан кутиб олинган ёш учувчи парвоз ниҳоясига етганидан бироз хафалигини билдирди. Ва бошқаларга “Неча ёшда бўлишингиздан қатъий назар, орзуларингиз томон олға қадам босинг!” деди.
Дастлаб 3 ойга мўлжалланган саёҳат, ёмғир, қум бўронлари ва юқори даражадаги иссиқлик сабаб чўзилди.
2005 йил 21 июньда туғилган Рузерфорд, саёҳат вақтида 17 ёшини қаршилади. Белгияда туғилиб катта бўлган ёш учувчи “Профессионал учувчи бўлган дадам билан соатлаб учган вақтларимда, 11 ёшимдан бошлаб парвоз қилишга кучли истагим борлигини ҳис қилардим” деб таъкидлаган.
Рузерфорднинг 19 ёшли опаси учувчи Зара ҳам январь ойида 52 минг километрни босиб ўтган саёҳати билан дунёни бир ўзи кезиб чиққан энг ёш аёл учувчи рекордини қўлга киритганди.