Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, уруш сабабли Украинадан Россияга келганларга ёрдам бериш тўғрисидаги янги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Украинадан келган фуқаролардан нафақа ёшидагиларга ҳамда ногиронларга ойига 10 минг рублдан ёрдам берилади. Шунингдек, ижтимоий ёрдам дастури томонидан биринчи гуруҳ ногиронларига ва 80 ёшдан ошган кексаларга қўшимча равишда 3 минг рубл миқдорида моддий ёрдам берилади. Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиларига эса 5 минг рубл берилиши кўзда тутилган.
Ҳомиладор аёлларга бир марталик 10 минг рубл миқдорида, фарзанди дунёга келгач, 20 минг рубл, асраб олинган болалар учун 15 минг рубл, 23 ёшга етмаган ўсмирлар учун 3 минг рубл миқдорида ёрдам берилади. Битта фарзанди бўлган оилаларга ҳар ойда 10 минг рубл берилади. Ушбу моддий ёрдамни олишлари учун ўсмирлар турли наркотик моддалар қабул қилмасликлари шарт қилиб қўйилган. Имзоланган қарорга кўра, моддий кўмак бериш 2022 йил 31 декабргача давом этади.