Ўзбекистондаги пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони 4,3 миллион нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида песия ва нафақа олувчи шахслар сони:

– 2016 йилда – 3,3 млн. нафар

– 2017 йилда – 3,5 млн. нафар

– 2018 йилда – 3,7 млн. нафар

– 2019 йилда – 3,9 млн. нафар

– 2020 йилда – 4,0 млн. нафар

– 2021 йилда – 4,3 млн. нафар