Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар сабаб қамалганлар жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди. Бу ҳақда Омбудсман маълум қилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида Вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинган.

Аввалроқ комиссия Қорақалпоғистондаги воқеалар сабаб қамалган бир гуруҳ фуқароларга қўлланган эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартириш бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилганди.