Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 августда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,36 сўмга кўтарилиб, 10 930,01 сўмни ташкил қилди. Евро 105,76 сўмга ошиб, 10 966,08 сўм бўлди. Рубль 1,07 сўмга кўтарилиб, 179,77 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушиб, 10 900,65 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам пастлаганди.