Жорий йилда тест синовларига иштирок этиш учун 80 млрд сўмга яқин тўлов давлат тест марказига тушган. Бу ҳақда ДТМ мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, тест синовлари очиқ стадионлар ва хиёбонларда ўтказилганлиги учун қуёш нуридан ҳимоялаш мақсадида, абитуриентларни бош кийим (кепка) билан таъминлашнинг ўзига 10 млрд сўм сарфланган.
Назоратчиларнинг бир кунлик меҳнатига 303 минг миқдорда умумий 10 млрд сўмдан ортиқ пул тўлаб берилган. Шунингдек, қолган пуллар эса шахсий идентификация камералари, сканерлар, ҳар бир абитуриент учун ручка, ичимлик сувларига сарфланган.
Таъкидланишича, тест синовлари ўтказилгандан кейин ДТМ натижаларни 1 суткада чиқариши керак. Бу учун эса айнан АҚШнинг Scantron компаниясининг махсус сканерларидан фойдаланилади. Жорий йилда фойдаланиш учун яна учта шундай сканер харид қилинган.
Қатнаша олмаган абитуриентларнинг тўлаган пуллари қайтариб берилмаслиги тўғрисида ҳам маълумот берилди.