Тест синовларидан четлаштириш ҳолатлари энг кўп қайси вилоятда қайд этилди?

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 млн 146 мингдан зиёд абитуриентдан 1 074 181 нафари иштирок этди, 72 563 нафари эса иштирок этмади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Абитуриентларнинг 187 нафари ҳудудга киришда, 249 нафари тест синови жараёнида тартиб-қоидани бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Четлаштириш ҳолатларининг аксарият қисми тақиқланган воситалар, жумладан телефон ва «шпаргалка» олиб кириш ёки олиб киришга уриниш ҳамда абитуриент ўрнига бошқа шахсларнинг киришга уриниши билан боғлиқ.

Тест синови жараёнида четлаштириш ҳолатларининг
55 таси (22 %) — Қашқадарё вилояти;
35 таси (14 %) — Самарқанд вилояти;
33 таси (13 %) — Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келади.