Ташлаб юборишга шошилманг! Қонни тозалайди, саратоннинг олдини олади

Узум ёз фаслида энг севиб истеъмол қилинадиган мевалардан бири ҳисобланади. Кўпчилик уруғи бор узум харид қилишдан кўра уруғсизини олишни маъқул кўради. Бироқ узум уруғининг шундай фойдалари борки, уни билиб олгач, албатта истеъмол қилишни истаб қоласиз.

Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради


Қора узумнинг уруғи қондаги қанд миқдорини бир хил ҳолатда тутиб туришга ёрдам беради. Агар сизда қанд касаллиги мавжуд бўлса ва қондаги қанд миқдори тинимсиз ўзгариб турадиган бўлса, қора узумни уруғи билан бирга истеъмол қилинг. Қора узум нафақат қанд касаллигига фойдали, балки инсонни тетиклаштирувчи ҳамдир. Қолаверса, парҳездагилар учун ҳам айни муддао бўлиб, узоқ вақт тўқ тутади.

Юракни соғлом қилади


Қора ва сариқ узумнинг уруғлари юракка қувват бўлади. Узум уруғидаги мавжуд моддалар юрак уришини яхшилайди ва зарарланишдан асрайди. Агар узумни уруғи билан бирга истеъмол қилсангиз юрак хуружи касаллигининг олдини олган бўласиз.

Алцгеймер касаллигининг олдини олади


Узум уруғи ва унинг ёғи мия саломатлигида катта таъсир кучига эга. Алцгеймер касаллигининг олдини олувчи узум уруғлари, хотиранинг кучайишига ҳам ёрдам беради. Паришонхотирлик ва толиқиш каби ҳолатларнинг олдини олиш учун болаларга ҳамда ёши катталарга тавсия қилинади.

Ёғларни кетказади ва токсинларни ҳайдайди


Узум уруғлари озишни истаганлар учун севимли озуқа бўла олади. Парҳез вақтида узум уруғининг таъсири шундаки, узум уруғлари антиоксидлардан иборат. Танага зарар берувчи токсинларни ҳайдаш ва ёғларни эритувчи ҳисобланади.
Овқат ҳазм қилишдаги муаммоларни бартараф қилади.

Тери ва соч соғломлиги учун хизмат қилади


Узум уруғининг ёғидан тайёрланган тери учун ниқоблар, тери ҳужайраларининг янгиланишига ёрдам беради. Шунингдек, терини бактериялардан ҳимоя қилади. Соч тўкилишининг олдини олишда ҳам узум уруғининг аҳамияти катта. Сабаби узум уруғида Е витамини мавжуд бўлиб, у соч илдизларини мустаҳкамлайди ва ўстиради.

Қонни тозалайди


Агар сиз тамаки чекадиган бўлсангиз қонингизда зарарли моддалар бўлиши табиий. Узум уруғи эса қондан ана шу зарарли моддаларни тозалайди. Тузли ёки чанг ҳавода ишлайдиганларга айниқса фойдали ҳисобланади. Спиртли ичимликлар ичувчи ҳамда чекувчилар, кимёвий моддалар мавжуд ҳамода меҳнат қилувчилар учун ҳам айни муддаодир.

Саратон касаллигининг олдини олади


Ҳозирги пайтда барчани хавотирга соладиган саратон хасталигининг олдини олиш учун ҳам узум уруғи тавсия қилинади.