Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг серверидаги профилактика ишлари сабаб 5 сентябрга қадар қатор онлайн хизматлар кўрсатилмайди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Шу сабабли 31 августдан 5 сентябрга қадар «My.gov.uz»даги «Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш», «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш», «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия» ҳамда автомобиль бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди.