Бугун, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида дастлабки маълумотларга кўра тахминан 800-1000 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:29 да ёнғин қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда ёнғин оқибатида фуқароларни жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.