У энг биринчи галда, юрак ва қон томирлар саломатлигига ёрдам беради.
Тонгги нонушта тромбоцитлар ва қондаги холестерин миқдорини пасайтириб қолмай, юрак-қон томир касалликлар хавфини камайтиради.
Стрессдан эса ишончли ҳимоя. Нонушта бизни етарли энергия, минераллар ва витаминлар билан таъминлайди ва кун бўйи юзага келадиган асаббузарликлардан асрайди.
Қолаверса, у иммунитетнинг энг яхши ҳимоячиси. Таркибида етарли миқдордаги пре- ва пробиотикларни ўз ичига олган нонушта микроорганизмларга инфекцияга қарши курашишда ёрдам беради.
Гўзаллик ва ёшликнинг муҳим гарови. Фойдали нонушта бизни барча керакли моддалар билан таъминлайди, бу эса гўзал ва ёш кўриниш учун дастлабки қадамдир.