Туркияда охирги 20 йил давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ҳозирги конститусияси 1982 йилда қабул қилинган ва қатор тузатишлар киритилишига қарамасдан, бугунги замон талабларига жавоб бермайди.
Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси ўтган йили мамлакат конститусияси лойиҳасини тайёрлагани, аммо ташаббус бошқа сиёсий кучлар томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаганини айтди.
«Биз қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасмиз ва бу долзарб мавзуни яна кўтарамиз», — деди Туркия президенти.