Афғонистоннинг Ҳирот вилояти масжидида содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлган, жумладан ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толо Неwс” телеканали манбаларга таяниб хабар беради.
Телеканал маълумотларига кўра, портлаш сабаби ҳозирда худкушлик ҳужуми деб аталади.
“Толибон” вакили Забиулла Мужоҳид имомнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдириб, айбдорларни жазолашга ваъда берди.
Аамаж Неwс хабарига кўра, Ҳирот вилоятидаги масжид портлаши қурбонлари сони 50 та яқин.