Қозоғистонда депутатлар мамлакат пойтахти номини ўзгартириш таклифи билан чиқишди: улар Нурсултоннинг аввалги номини Остона деб қайтаришни таклиф қилишди.
Тегишли таклиф билан “Жана Қозоғистон” депутатлар гуруҳи чиққан.
“Бирор кишининг ҳаёт пайтида шаҳарнинг номи билан аталишини нотўғри деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, халқ пойтахтнинг янги номини ҳам қабул қилишда иштирок. Шундай екан, бир пайтлар Биринчи Президент таклиф қилган пойтахтнинг собиқ номи – Остона номини қайтариш тарихий жиҳатдан адолатли бўлади. Мазкур қарорда Биринчи Президентнинг мамлакатимиз бош шаҳри шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси инобатга олинади, шунингдек, фуқароларнинг талаб ва умидларига жавоб беради”.
2019 йилда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токайевнинг таклифига кўра, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсулта Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг Остона номи Нурсултон деб ўзгартирилди.