Россия пойтахти Москвада барчани ҳайратда қолдирадиган воқеа юз берди. Хаккерлар рус таксисидан фойдаланиш баҳонасида Москвада хаос яратди. Юзлаб таксилар битта манзилга чақирилди. Шаҳар марказида тирбандлик юзага келтирган хаккерлар кўп шофёрларнинг ғазабланишига сабабчи бўлишди.
Берилган маълумотларга кўра, ҳайдовчилардан бири ҳодисани видеотасвирга олган. Тасвирларда машиналарнинг қийинчилик билан ҳаракатланаётганини билиш мумкин. Таксилар чақирилган манзил Москвадаги Кутузовский Проспекти бўлган.
Бу ҳодисага сабабчи бўлган ширкат томонидан берилган изоҳда бу хатонинг дарҳол тўғирлангани ҳақида айтилган, бироқ ҳозирча бу кўнгилсизликни ҳечким ўз бўйнига олмади.