Хитойда янги коронавирус ҳодисаси сабабли давлатда 4 кунлик карантин эълон қилинди. Бу хабарни эшитган халқ эса дўконларга ўзини урди.
Ижтимоий тармоқларда акс этган суратларда ваҳимага тушган халқ супермаркетларни тўлдириб, дўкон пештахталарида ҳечнима қолдирмасдан харидга киришиб кетгани кузатилди.
Хитойнинг энг катта ҳудудларидан бири бўлган Сичуаннинг Ченгду шаҳрида тарқалган коронавируснинг олди олинмагани туфайли Хитой яна карантин қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Сичуан полициясининг 1 июль куни карантин ҳақида хабар қилишидан олдин бу ҳақда халққа маълум қилган шахс, халқнинг ваҳимага тушишига сабаб бўлгани ҳамда бозорларга ҳужум қилишларига сабабчи бўлгани учун 15 кун давомида кузатувга олинган.