Лимонни доимий тарзда истеъмол қилиш соч тўкилишини олдини олади. Улар жигар ва ўт пуфагининг ишлаш жараёнини яхшилаб, организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига яхши восита бўлади. Лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади, шунда у ўз фойдали витаминларни йўқотмайди.
Унинг касалликларга қарши восита эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. У иммунитетни кучайтириб, танамизни касалликларга қарши курашчанлигини орттиради.
Томоқ оғриғи безовта қилганда бир стакан лимон сокини бир стакан сув билан аралаштириб бир чой қошиқ шакар солиб ҳар икки соатда истеъмол қилиш лозим. Нафас олиш йўллари шамоллаганда эса саримсоқ (чеснок) пиёзни эзиб, яримта лимон билан аралаштириб асал қўшиб ейиш зарур. Бу нафас йўлларини юмшатишда ёрдам беради.