Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Сўнгги 3 йилда балиқ етиштиришни Андижон 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган
)Шунингдек, парранда гўштини Самарқанд 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган.
Бундан ташқари, тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 млн донадан 200 млн донага, Наманган 480 млн донадан 700 млн донага, Фарғона 350 млн донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти.
Мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда ушбу 25 турдаги импорт маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариб, кўпайтириш бўйича лойиҳа пакетларини тақдимот қилиб, ҳукумат қарорини чиқариш топширилди.
Келгуси йил олти ой якуни билан бу борада ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимлари ишдан олиниши кўрсатиб ўтилди.