Aналгинни кўп ҳам ичаверманг

У гастрит ҳатто ошқозон ярасининг кучайишига олиб келиши мумкин

Оғриқни қолдирувчи, ҳароратни туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши дори воситаси саналган аналгин оғриқни камайтиришга ёрдам беради ва шифокорга мурожаат қилгунга қадар қўллаш мумкин.

Aммо, агар тавсия этилган дозадан ошиб кетса ёки препарат узоқ вақт (бир ҳафта ёки ундан кўпроқ) қабул қилинса, соғлиққа жиддий путур етказади.

Бу препарат ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади ( гастрит ва ҳатто ошқозон ярасининг кучайишига олиб келиши мумкин), шунингдек, ошқозонда қон кетиши, анемия ривожланишига олиб келади.